Францияда TGV тезюрар синов поезди қулаши қурбонлари сони 10 кишига етди. Бу ҳақда France Bleu Alsace радиостанцияси Twitter’даги саҳифаси орқали хабар бермоқда.
Поезд 14 ноябрь, шанба куни тушдан сўнг Эквешем шаҳрида издан чиқиб кетган ва Марна—Рейн каналига қулаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага тезликни ошириш сабаб бўлган. Мамлакат расмийлари поезд ҳалокати ва Париждаги терактлар ўртасидаги боғлиқликни инкор этмоқда.
Олдинроқ поезд қулаши туфайли етти киши нобуд бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Изоҳ (0)