«ВKонтакте» маъмурияти Мисрда ҳалокатга учраган A321 самолёти йўловчилари сурати туширилган маҳсулотларни сотаётган гуруҳлар учун савдо хизматини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда «TJ» хабар бермоқда.
ОАВ ижтимоий тармоқдаги қатор гуруҳларда A321 самолёти қурбонлари сурати туширилган маҳсулотлар сотилаётганига эътибор қаратганди. Улар орасида кружкалар, смартфонлар учун ғилофлар, ҳалок бўлганлар орасида энг ёши бўлган 10 ойли Дарина Громова сурати туширилган шапкалар бўлган. Гуруҳ яратувчилари маҳсулотлар сотувидан келган даромаднинг бир қисми қурбонлар яқинларига берилишини билдирган, бироқ бу маълумот тасдиқланмаганди.
11 ноябрь, чоршанба куни гуруҳ эгалари ўз фойдаланувчиларига уларда «Маҳсулотлар» менюси йўқолиб қолгани, шу боис ижтимоий тармоқда сентябрь ўрталарида пайдо бўлган «Витриналар» функциясидан фойдаланиб, савдони амалга ошириш имкони йўқлигини хабар қилган. «ВKонтакте» матбуот хизмати мазкур маълумотни тасдиқлади.
Изоҳ (0)