Одамлар келажак ҳақида худди олис ва қўл етмас нарса ҳақида гапиргандек фикр билдиради, бироқ замонавий кашфиётлар таҳлил қилинса, биз ҳозирнинг ўзидаёқ келажакда яшаяпмиз, деб ишонч билан айтиш мумкин. Бунга инсон ҳаётини янада қулайлаштиришга хизмат қилувчи ҳамда уни тубдан ўзгартирувчи қуйидаги қурилма ва ускуналар ёрқин далил бўлади олади, деб ёзади PPCORN.
1. IQ-будильник
Янги кашфиётлардан бири — IQ-будильник уйқуга қарши ноодатий йўл билан курашишни таклиф қилади: соат кўрсатган нисбатан осон масала-мисоллар ечиб тугатилмагунича, уйғотувчи сигнал тинимсиз жаранглаб туради. Ким учундир бу муаммонинг ҳаддан ташқари аёвсиз ечимидек кўриниши мумкин, лекин самарали эканига шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади.2. Scribble Pen ручкаси
Рассом ва дизайнерларга хуш ёқадиган янгилик — Scribble Pen ручкасининг бир учи реал вақт режимида исталган рангни таний оладиган узатгич билан таъминланган, маркерли иккинчи учи эса узатгич танлаган ранг билан ишлашни бошлайди. Худди мўъжизанинг ўзи, шундай эмасми?3. Bruno ахлат челаги
Тиниб-тинчимаган олимлар ақлли... ахлат челакни ишлаб чиқди. Bruno махсус ҳаракат узатгичи билан таъминланган бўлиб, олдига кимдир яқинлашса, қопқоғини ўзи очиб беради. Бундан ташқари, челак остига мини-чангютгич жойлаштирилган бўлиб, ўз яқинидаги барча чангларни сўриб олади. Ғаройиб!4. Sprayable Energy қувватлантирувчи спрейи
Янги — Sprayable Energy қувватлантирувчи спрейи бир финжон қаҳвада бўладиган кофеин дозасининг учдан бирини ўзида мужассам қилган бўлиб, ичимликдан фарқли ўлароқ ҳидга ҳам, таъмга ҳам эга эмас, бардам тутувчи таъсири эса қаҳвадан кўра юмшоқ ва давомли.5. Biolite Camp Stove кўчма печи
Саёҳат ихлосмандлари учун ҳақиқий топилма ҳисобланган Biolite Camp Stove, кўриниши кичкина бўлгани билан, оловдан ажралиб чиққан иссиқликни қувватга айлантира олади, бу қувват нафақат исиниш ва овқат тайёрлаш учун, шу билан бирга мобил қурилмаларни қувватлантириб олиш учун ҳам етарлидир. Печнинг ишлаши учун қуруқ ўтин бўлса бас — уни куннинг қайси вақтида ёки қайси фаслда ишга туширишни аҳамияти йўқ.6. Кўп марталик Gigs2Go флеш-хотираси
Gigs2Go — қайта ишланган қоғоз ва пластикдан тайёрланган кичик копрусга мустаҳкамланган тўртта флеш-хотира тўпламидир. Уларни корпусдан синдиниб олиб, худди оддий флеш-хотира каби файлларни ёзиб олиш ва ўчириш учун ишлаца бўлади. Қулай томони, бундай флеш-хотиралар сизнинг ҳамёнингизга осон сиғади.7. Food Sniffer ҳид-аниқлагичи
Ушбу гаджет ёрдамида овқатдан заҳарланиш хавфини тўла бартараф этиш мумкин — қурилма хом гўшт ёки балиқ атрофидаги аммиак буғлари таркибини аниқлаб, маҳсулотни тановул қилиш мумкинми-йўқми, аниқлай олади.8. Ақлли Smart Pillow ёстиғи
Бу механизмни исталган ёстиққа ўрнатиб, уни «ақлли» қилиш мумкин — қурилма уйқу босқичларини ва бошнинг жойлашувини ўрганиб, ушбу параметрлар асосида зўрға илғаб олса бўладиган оҳанг таратади ва уйқуни янада яхшилашга ёрдам беради. Бундан ташқари, у вибро-будильник функцияси билан ҳам таъминланган.9. Чўзилувчан Cover Blubber плёнкаси
Мазкур чўзилувчан плёнканинг энг асосий афзалликларидан бири — ундан кўп марта фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, Cover Blubber кесилган соҳага шу даражада ёпишиб оладики, бу маҳсулотнинг янада узоқроқ муддат сақланишига хизмат қилади.10. Microsoft HoloLens кўзойнаклари
Microsoft компаниясининг энг янги кашфиётларидан бири — голографик HoloLens кўзойнакларини тақиб, проексияси компьютердан кўринадиган интерфаол иш столидан фойдаланиш, шунингдек, 3D’да расм чизиб, моделлар тайёрлаш, катта экранда телевизор кўриш каби қизиқарли машғулотлар билан банд бўлиш мумкин.