Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида истиқомат қилувчи дастурчи Артём Куликов қандай қилиб фирибгарга фириб берганини сўзлаб берди. Meduza’нинг хабар беришича, аватарига модель Диана Мелисоннинг суратини жойлаштирган «Ксюша» тахаллусли номаълум шахс дастурчидан iCloud’даги паролини ўзгартиришни сўраган.

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Фирибгарлар мантиғи бўйича, жабрланувчи шахс ўз iPhone’и ёки iPad’и аккаунти ўрнига фирибгар томонидан таклиф қилинган фойдаланувчи номи ва паролни киритиши керак. Шундан сўнг жабрланувчининг қурилмасини масофадан туриб блок қилиш, паролини ўзгартириш ва гаджетни қайтариш учун пул талаб қилиш мумкин.

Бироқ Куликов «Ксюша» берган маълумотларни телефонига киритмай, ноутбук орқали icloud.com сайти орқали аккаунтга кирган. Кейин, фирибгарнинг қурилмаси «iPhone SeReGa H@CK3R» деб номланишини, «Ксюша»га ҳеч ҳам ўхшамаётганини кўрган.

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Фирибгарни жазолаш мақсадида Куликов «хакер»нинг қурилмасини блок қилиб, паролини ўзгартириб қўйган. Бундан ташқари, «хакер Серёга»нинг телефони экранига: «Фирибгарлар азоб тортиши шарт!», — деган ёзувни чиқарган.

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Шундан сўнг «Ксюша»нинг шу вақтгача «ўғирланган» iPhone’и эса шу заҳоти топилган. У юз берган воқеадан ҳеч ҳам хурсанд эмасди.

Фото: Meduza

Фото: Meduza

Энди хакер Серёганинг iPhone смартфони йўқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрдўғон расман Туркия президенти этиб қайта сайланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)