Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг бир қатор телеканалларига махфий маълумотлар чиқиб кетганлигини тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
Аввалроқ президентнинг мудофаа мавзусидаги йиғилишида олинган телесюжетларда ҳарбий тизимнинг махфий маълумотлари намойиш этилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.
«Ҳақиқатан ҳам баъзи махфий маълумотлар камера объективига тушиб қолган, шунинг учун улар кейинчалик ўчирилган. Бу ҳолатнинг бошқа такрорланмаслигига умид қиламиз», — дейди Песков.
Унинг сўзларига кўра, келажакда бу каби ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун олдини олувчи чоралар қабул қилинади.
Изоҳ (0)