11 ноябрь, чоршанба куни Украина ҳаво кучларининг Су-25 самолёти режали ўқув машғулоти чоғида ҳалокатга учради. Бунинг оқибатида уни бошқарган учувчи нобуд бўлган. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Маълумотларга кўра, самолёт Запорожье ва Днепропетровск вилоятлари чегарасидаги Терновка қишлоғига қулаган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ёзишича, самолёт қисмларга бўлиниб кетган, бироқ ёнмаган. Унинг бўлаклари Симферополь трассасига сочилиб кетган, корпусининг асосий қисми эса жарликка тушган.
Изоҳ (0)