АҚШ президенти Барак Обама Эронга нисбатан санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг вакиллар палатаси спикери ва сенат раҳбарига йўллаган мактубида маълум қилинган, дея хабар беради «Газета.ru».
«Эрон билан муносабатларимиз меъёрий ҳолатга қайтгани йўқ ва мамлакат билан 1981 йил, 19 январда эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни давом этмоқда. Шу сабабли 1979 йил 14 ноябрда эълон қилинган миллий фавқулодда ҳолат тартиби 2015 йил 14 ноябрдан сўнг ҳам давом эттирилиши керак», — дея таъкидланган ҳужжатда.
АҚШ Эрон ядро дастурига оид санкциялардан ташқари, бошқа қатор йўналишларда ҳам санкцияларни сақлаб қолган.