Британиянинг The Daily Mail нашри National Geographic Photo Contest 2015 танлови ярим финалчиларининг энг яхши фотосуратларини чоп этди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Намойиш этилган суратларнинг бари саёҳат, табиат ва одамлар мавзусидаги рангли фотосуратлар йўналишида ғолибликка даъвогар саналади.
National Geographic томонидан ўтказилаётган танлов ғолиби номи 16 ноябрь куни эълон қилинади. Финалчиларга рағбатлантирувчи мукофотлар, ғолиб фотосуратчига эса 10 минг доллар миқдорида грант ва National Geographic’нинг Вашингтондаги бош қароргоҳига саёҳат йўлланмаси тақдим этилади.
Бундан ташқари, танловда биринчи ўринни эгаллаган фотосурат National Geographic журналининг махсус сонида чоп этилади.
Изоҳ (0)