Хитойнинг Alibaba компанияси 11 ноябрь — «Бўйдоқлар куни»да атиги ўн соат мобайнида 8 миллиард доллар ишлаб топди. Бу ҳақда «Интерфах» хабар бермоқда.
Рақамлар ўсишда давом этмоқда. Куннинг биринчи ярмидан ўтганда савдо-сотиқ ҳажми ўтган йилги байрам кўрсаткичи — 9,3 миллиарддан ошди. Электрон савдо бозори учун мазкур рақамлар рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ компаниянинг халқаро муносабатлар бўйича вице-президенти Жеймс Уилкинсон Alibaba «Бўйдоқлар куни»да 10 миллиард доллардан зиёд миқдордаги маҳсулотларни сотишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилганди.