Ҳиндистоннинг Тамилнад штатида сўнгги икки кун давомида салкам 20 киши жала ва сув тошқинлари қурбони бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳалок бўлганларнинг аксарияти — 15 киши Куддалор шаҳрида юз берган тошқинда чўкиб кетган. Қолганлар штатнинг бошқа шаҳарларидаги кучли ёмғирлар туфайли қулаган иморатлар остида қолган.
Штат ҳукумати нобуд бўлганларнинг оиласига 760 минг рупий (11,4 минг доллар) тўлаб беришни ваъда қилди.
Изоҳ (0)