Нью-Йоркдаги Sotheby’s кимошди савдосида Хитой коммунистлари етакчиси Мао Цзедуннинг америкалик рассом Энди Уорхол томонидан ишланган портрети 47,5 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар беради.
Картина 1972 йилда ишланган бўлиб, у мовий фонда тўқ кўк френчда тасвирланган. Юзининг чап томони сариқ рангга, лаблари эса ёрқин пушти рангга бўялган.
Экспертлар портретни 40 миллион долларга баҳолаган эди.
Изоҳ (0)