АҚШнинг Флорида штатидаги Busch Gardens боғида сертабассум жирафа ирландиялик сайёҳларнинг селфисига «халақит берди». Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.
Ирландиялик Гери Кинг ва Лиза Кеннеди АҚШга икки ҳафтага келганди. Лизанинг айтишича, боғда жуфтлик роса суратларга тушган, сафари чоғида кўпгина ҳайвонлар, жумладан, жирафалар ҳам уларга ҳамроҳлик қилган.
Сайёҳлар «фотобомба»ни кечки пайт меҳмонхонага қайтгандагина пайқаган. Улар ижтимоий тармоқларда мазкур селфини жойлаштиргач, сурат овоза бўлиб кетди. Гери ва Лиза энди Дублин зоопаркига бориб, филлар билан селфига тушиш ниятида эканликларини билдирган.
Изоҳ (0)