Ўзбекистон давлат банклари нефть нархлари ўзгаришидан зарар кўрмади, бироқ депозитлар долларлаштирилишининг юқори даражаси валюта курси кескин ўзгарадиган ҳолатларда уларнинг активлари сифати учун рискка эга. Бу ҳақда Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги ҳисоботига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Fitch Ўзбекистоннинг «Ўзсаноатқурилишбанк», «Асака», «Агробанк» ва «Микрокредитбанк» каби тўртта йирик банк тизимини таҳлил қилиб чиқди.
Fitch банкларнинг миллий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингини «B», хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолти рейтингини эса «B-» деб баҳолади. Бунга, Fitch фикрича, Ўзбекистонда конвертация бўйича чекловлар ва валюта курсининг қатъий равишда бошқарилиши туфайли хорижий валютадаги фавқулодда кўмак имконияти кам эканлиги сабаб бўлди.
Изоҳ (0)