Келаси йилда солиқ солишнинг иккинчи шкаласи (энг кам иш ҳақининг бир баробаридан (+1 сўм) беш баробаригача) бўйича жисмоний шахслар даромадларига солиқ ставкасини 8,5 фоиздан 7,5 фоизгача камайтириш режалаштирилмоқда. Бу Ўзбекистон давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган, деб ёзади «Газета.uz».
Шу билан бир вақтда, фуқароларнинг Молия вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта тўловлари ставкасини 7 фоиздан 7,5 фоизгача ошириш таклиф этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқди.
Изоҳ (0)