Тошкент иккиламчи уй бозоридаги ўртача таклиф нархи октябрь ойи якунларига кўра 1 квадрат метр учун 708 шартли бирликни ташкил этди. Бу ҳақда Credo Max Estimation баҳолаш ташкилотига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Сентябрь билан таққослаганда (723 ш. б.) квартира нархлари 2 фоизга пасайди. Панель уйлардаги квартиралар ўртача нархи 672 ш. б., ғишт уйлардаги — 759 ш. б. ни ташкил қилди.
Октябрь ойида Тошкентдаги 11 тумандан 10 тасида квартира нархлари пасайган, 1 тасида ошган.
Изоҳ (0)