Click тизимига уланган фойдаланувчиларнинг сони 1 000 000 дан ошди, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.
Click тизимида ID-1000000 рўйхат рақами билан қайд қилинган янги фойдаланувчи Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи Ниёзов Ўктам Ҳайитович бўлди. Унга махсус қимматбаҳо совға – Samsung Galaxy S6 мобил телефони тақдим қилинади.
«Компаниямиз томонидан ишлаб чиқарилган тизим 1 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларнинг ишончини қозонганидан жуда мамнунмиз. Бу танлаган ривожланиш йўлимиз тўғрилигидан далолат бермоқда ва бундан буён ҳам тизимимиз ривожига катта эътибор берамиз», — деди Click компанияси директори Улуғбек Рустамов.
Click тизими — мобил банкинг тизими бўлиб, жисмоний шахсларга мобил телефон орқали (USSD/SMS ёрдамида) ёки Интернет орқали (WebWeb-mobile воситасида) турли ҳамкорларнинг товар ва хизматлари учун тўловларни амалга ошириш имконини беради. Тизим 2011 йил ноябрь ойида ташкил қилинган Click МЧЖ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Компания фаолиятининг асосий йўналиши – тижорат банклари, ташкилотлар, жисмоний шахслар учун дастурий маҳсулот ишлаб чиқиш, уларни жорий этиш, турли аппарат-дастурий комплексларга мослаштириш ва янада такомиллаштиришдир.
Изоҳ (0)