Швециялик икки дўстнинг Сиднейдаги (Австралия) тепаликдан супермаркет аравачасида тушишлари автомобилга тўқнашув билан якунланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса оқибатида 28 ёшли эркак ҳалок бўлди, унинг дўсти оғир жароҳат олган, автомобиль ҳайдовчиси эса жабрланмаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, аравачанинг тепаликдан тушишдаги тезлиги соатига 80 километрга тенг бўлган.
Машина ҳайдовчиси керакли таҳлилларни топширган, полиция ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)