АҚШ у билан 1953 йилда тузилган ҳозирги ярашув сулҳи ўрнига тинчлик битими имзолаш ҳақида қарор қабул қилмагунича, КХДР ўз қурол-яроғларини кўпайтиришда давом этади. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий газетаси бўлмиш «Нодон синмун»га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
«Америка бизнинг тинчлик битими тузиш ҳақидаги адолатли таклифимизга зудлик билан розилик билдириши керак», — дея талаб қилди «Нодон синмун».
Мақолада таъкидланишича, бундай шартнома Кореяда ҳам, бутун Шимоли-Шарқий Осиёда ҳам тинчликни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, газета КХДР қурол-яроғлари шарофати билан Корея ярим оролида уруш юзага келмаётганини писанда қилди.
Изоҳ (0)