Япония полицияси ижтимоий тармоқлардаги бегона аккаунтларга рухсатсиз кириш тақиқланган қонунни бузишда гумон қилиб, Токиодаги компаниялардан бирининг ходимини ҳибсга олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Киодо агентлиги маълумотига кўра, қўлга олинган Facebook тармоғида бегона ном ва паролдан фойдаланганликда гумон қилинмоқда. Таъкидланишича, гумонланувчи йил бошидан бери ижтимоий тармоққа 18 марта ёт ID билан кириб, япон қонунчилигини бузган.
Изоҳ (0)