Афғонистонда октябрь ойида 4280 киши ўлдирилди, уларнинг 3,7 мингдан зиёди жангари бўлган. Бу ҳақда Афғонистоннинг Tolo news телеканалига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шунингдек, октябрда мамлакатда 897 та террорчилик ҳужумлари ва хавфсизликка таҳдид билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар қайд этилган, бу сентябрь ойидагига нисбатан 3 фоизга кўп демакдир. Аксилҳукумат гуруҳларининг қуролли ҳужумлари 7 фоизга ошган (126 тани ташкил қилган), ҳукумат қўшинлари эса ўз операциялари сонини 10 фоизга кўпайтирган (536 та).
Афғонистонда октябрда ўлдирилган кишилар сони сентябрь ойидагидан 28 фоизга кўп эканлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)