Яман шарқида жойлашган Мариб провинциясидаги йўлда бомба портлаши натижасида мамлакат ҳукуматининг 16 нафар аскари ҳалок бўлди. Яна олти ҳарбий турли даражада тан жароҳати олди, деб хабар беради «ТАСС».
Reuters агентлигининг маълум қилишича, аскарлар армия лагери атрофида патруллик қилаётган эди. Ҳозирча ҳеч ким ушбу ҳодиса учун жавобгарликни ўз бўйнига олгани йўқ.
Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси ва исёнчи хусийлар ўртасидаги курашлар 2015 йилнинг 26 мартидан буён давом этмоқда. Иттифоқчилар мамлакат жанубида муваффақиятга эришмоқда, бироқ шимолдаги аксарият ҳудудлар ҳали ҳам хусийлар назорати остида қолмоқда.
Изоҳ (0)