Мексика ҳуқуқ-тартибот идоралари Керетаро шаҳрида мамлакатдаги йирик наркокартеллардан бири бўлмиш «Халиско — Янги авлод» етакчиларидан бири Мартин Наварро Эскутияни ҳибсга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Қасддан қотиллик ва террорчиликда айбланиб қидирилаётган 40 ёшли жиноятчи картелнинг Гуанахуато штатидаги фаолияти учун жавоб берган. Ўта хавфли жиноятчининг қўлга олиниши бош прокуратура, криминал текширувлар агентлиги ва федерал полиция томонидан ҳамкорликда амалга оширилган.
2009 йилда пайдо бўлган «Халиско» Мексикадаги энг қаттол ва шафқатсиз наркокартеллардан бири саналади. Наркотиклар контрабандаси ва сотувидан ташқари, жиноий гуруҳ талончилик ва одам ўғирлаш билан ҳам шуғулланган.
Изоҳ (0)