ФИФА рефериси Равшан Эрматов хонанда Улуғбек Раҳматуллаевга ўз дастхати туширилган тўпни совға қилди. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
Таниқли ҳакам совға қилган тўп билан бирга тушган суратини Instagram’даги саҳифасига жойлаштирган хонанда: «Жуда катта совға бўлди. Раҳмат», — дея миннатдорчилик билдирган.
Равшан Эрматов тўпда: «Улуғбек укамга эсдалик учун!», — дея 27 октябрь куни дастхат қолдирган.
Изоҳ (0)