Йўл-транспорт ҳодисаси Германиянинг Бавария федерал еридаги Фрайунг коммунасида содир бўлган. Юк машинаси ва 50 нафар йўловчиси бўлган поезд тўқнашгандан сўнг ёниб кетган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ оқибатида ҳар иккала транспорт воситаси ҳайдовчилари ҳалок бўлган. 50 нафарга яқин йўловчиси бўлган поезд юк машинасига урилиб, уни темирйўл кўтармаси бўйлаб ярим километр масофагача судраб борган. Натижада икки транспорт воситаси ҳам ёниб кетган.
Маҳаллий ОАВнинг маълумот беришича, ЙТҲ оқибатида 20 нафардан ортиқ киши жароҳатланган. Улардан тўрт нафари оғир тан жароҳати олган.
Маълумотларга кўра, юк машинаси АҚШ армиясига тегишли бўлган.
Изоҳ (0)