Россиянинг «Когалимавиа» авиакомпаниясига тегишли Airbus A321 лайнери «қора қути»лари расшифровка қилинди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Дастлабки маълумотлар шуни кўрсатдики, учувчилар ўзаро суҳбат пайтида бортдаги техник носозликлардан гап очмаган.
Нашр эслатишича, аввалроқ ОАВларда учувчилар фавқулодда ҳодиса ҳақида билгани ва самолёт секинлашиб, пастлай бошлаганида юзага келган муаммоларни бартараф этишга уринган бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Wall Street Journal ўз манбасига таяниб ёзишича, экипажда чора кўриш учун деярли ёки умуман вақт бўлмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Миср ҳукумати Россиянинг A321 самолёти ҳалокатга учраган ҳудудда қидирув операцияси якунланганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)