Москвада таниқли коррупциячилар яшаган уйлар, иш жойлари ва ҳибсда сақланган муассасалари бўйлаб экскурсия уюштирадиган Corrupt Tour бюроси ташкил этилади. Бу ҳақда «Москва» агентлиги хабар бермоқда.
«Corrupt Tour товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун Роспатентга талабнома берилган, — дея маълум қилди ушбу саёҳатларни ташкил этаёган «Мегаполис» компанияси бош директори Анатолий Аронов. — Биринчи дастурга Евгения Васильева ва Александр Хорошавин билан боғлиқ жойлар киради. Янги йўналишлар ҳар ҳафта қўшиб борилади. Одамлар ОАВдан эмас, шахсан ўзлари коррупциячилар қандай яшагани ва ишлагани билан танишишлари учун имконият яратилади. Улар ҳақидаги маълумотлар очиқ манбалардан олинади».
Ҳар бир экскурсия олти—етти кишидан иборат гуруҳ учун мўлжалланган ва 2—3 соат давом этади. Бунинг учун 500 рублга (тахминан 8 доллар) чипта олиш керак.
Изоҳ (0)