Мисрда ҳалокатга учраган A321 самолёти қурбонларидан 28 кишининг шахси аниқланган. Бу ҳақда Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Мендаги маълумотларга кўра, ҳозиргача 28 кишининг шахси аниқланган. Балки ҳозир бундан ҳам кўпдир», — дея таъкидлаган 3 ноябрь, сешанба куни мазкур жараёнда иштирок этган губернатор.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ авиаҳалокат қурбонларидан тўққиз нафарининг шахси аниқлангани билдирилганди.
Изоҳ (0)