Бортида экипажнинг беш аъзоси ва етти нафар йўловчи бўлган юк самолёти Жанубий Судан пойтахти Жубада авиаҳалокатга учради. Бу ҳақда, South Sudan Tribune нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«4 ноябрь куни Жубада қулаган юк самолёти бортида экипажнинг беш аъзоси ва етти йўловчи бўлган, экипаж аъзоларининг барчаси россиялик эди. Ҳодиса натижасида фақат икки киши, жумладан, бир чақалоқ омон қолган», — деб ёзди маҳаллий нашр Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)