Таниқли ироқлик сиёсатчи Аҳмад Чалобий Бағдодда 72 ёшида тўсатдан вафот этди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Сиёсатчи 3 ноябрь, сешанба куни эрталаб ўз уйида ҳаётдан кўз юмди. Ўлимга юрак хуружи сабаб бўлди.
Чалобий узоқ йиллар давомида сургунда яшаган ва 2003 йилда Американинг Ироққа ҳужумининг ашаддий тарафдорларидан бири бўлган. Айнан у АҚШ разведкасига Ироқ оммавий қирғин қуролига эга эканлиги ҳақидаги махфий хабарни етказган.
Вафот этгунича Чалобий Ироқ парламенти депутати бўлган ва молия қўмитасини бошқарган. Бунгача қисқа вақт давомида нефть вазири лавозимини эгаллаган.
Изоҳ (0)