Германияда бир ярим йил ичида интернет орқали қарийб бир тонна наркотик сотган 20 ёшли маҳаллий фуқаро етти йилга қамалди, дея хабар бермоқда The Local.
Онлайн-наркосавдогарнинг фамилияси ошкор қилинмаяпти, унинг исми Максимилиан эканлиги маълум холос. У жиноий фаолиятини 2013 йил охирида бошлаган. Онаси билан яшаган Максимилиан наша, экстази, кокаин ва ЛСДни олиб сотган. У жами 914 килограмм тақиқланган моддаларни сотган, уларнинг нархи деярли тўрт миллион еврога баҳоланмоқда. Яна 300 кг модда тинтув чоғида унинг хонасидан топилган.
Максимилиан тасодифан фош этилди: курьер наркотиклар бандеролини қандайдир сабабга кўра умумий йўлакда қолдирган. Қизиқувчан қўшнилар қутини очиб кўрган ва полицияни чақирган.
Изоҳ (0)