Петрозаводскда истиқомат қилувчи Катерина Гюннинен сўнгги лаҳзада «Когалимавиа» авиакомпаниясининг Мисрда ҳалокатга учраган рейси билан учиш фикридан қайтган эди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мисрга боришдан уч кун аввал Катерина ҳордиққа Санкт-Петербург билан эмас, балки Москва орқали учишга қарор қилган. Акс ҳолда, у ва унинг дугонаси Шимолий Синайда қулаган самолётда Россияга қайтиши керак бўларди.
Аёл Москвадан учувчи рейсларнинг чипталари нархи 12 минг рублга арзонроқ бўлгани сабаб, «Когалимавиа»да учмасликка қарор қилган эди.
https://www.youtube.com/watch?v=bvUWRixuDmE
Эслатиб ўтамиз, Metrojet («Когалимавиа») авиакомпаниясининг Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербургга учаётган Airbus A321 лайнери 31 октябрь, шанба куни Шимолий Синайда қулади. Самолёт бортида бўлган 224 кишининг барчаси ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)