Байрутдаги тунги клубда Ливан ҳарбий разведкаси ходимлари ва жиноятчилар ўртасида содир бўлган отишмада 8 киши, жумладан, икки нафар ҳуқуқ-тартибот ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Отишма 2 ноябрь, душанбага ўтар кечаси, махсус хизмат шаҳар шимолидаги клублардан бирида жиноятчиларни қўлга олиш учун рейд ўтказаётганда рўй берган. Ҳарбийлардан ташқари қидирувда бўлган икки киши, шунингдек, уларнинг тўрт нафар ҳамроҳи ҳалок бўлган.
«Ас-Сафир» нашрининг таъкидлашича, жиноятчилардан бири наркосавдога алоқадор бўлган. Ҳодиса юзасидан текширув бошланган.
Изоҳ (0)