Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат Миллий банки раҳбари Кайрат Келимбетовни истеъфога чиқарди, унинг ўрнига ўз ёрдамчиси ва Президент маъмурияти ижтимоий-иқтисодий мониторинг бўлими мудири Дониёр Акишевни тайинлади, деб ёзади «РБК».
Келимбетов истеъфосининг сабаби расман унинг «бошқа ишга ўтиши билан боғлиқ» деб эълон қилинди. Бироқ Назарбоев парламентга юзланар экан, тенге ва Миллий банкка бўлган ишонч камайиб кетганини таъкидлади.
«Айни пайтда Банк ва миллий валюта — тенгега ишонч пасайган, бунга йўл қўйиб бўлмайди. Мамлакатда тенге қадрининг пасайиши кузатилмоқда, иқтисодиётни кредитлаш ҳажми камаймоқда. Ишонаманки, Акишевнинг таълими ва тажрибаси унга ушбу кўрсаткичларни яхшилашда ёрдам беради», — деди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)