Президент тарафдорларининг «Янги Озарбайжон» партияси мамлакат парламентига бўлган сайловларда 70 ўринни қўлга киритди. Сайловларнинг дастлабки натижалари шундан далолат бермоқда. Бу ҳақда Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси раҳбари Мазахир Панахов маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Мамлакат тарихидаги бешинчи парламент сайловлари 1 ноябрь, якшанба куни бўлиб ўтди. Парламентдаги 125 ўрин учун 767 нафар номзод курашди. Европа кенгаши парламент ассамблеяси делегацияси раҳбари Жорди Чукла сайловлар халқаро стандартлар асосида ўтганини таъкидлаган.
Сайлов комиссияси якуний натижаларни бир неча кундан сўнг эълон қилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)