Хитой ва АҚШ олимлари C гепатитини даволайдиган янги тез таъсир қилувчи дорини яратди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Янги восита уч ҳафта ичида касаллик вирусини хавфсизлантиради, шунингдек, C гепатитининг барча изларини одам органларидан йўқ қилади. Дори одам организмини фаол равишда тозаловчи гепатитга қарши бир нечта воситаларнинг махсус гибридидир.
Айни пайтгача дори 18 нафар кўнгилли беморда синаб кўрилди. Уларнинг барчаси 3—12 ҳафтада касалликдан тузалди.
Клиник синовлардан сўнг олимлар янги дорини ишлаб чиқариш ва тарқатишда фармацевтик компаниялар кўмагига эришишга умид қилмоқда.
Изоҳ (0)