Октябрь ойида Европага Ўртаер денгизи орқали 218 мингдан зиёд муҳожир ва қочоқлар етиб келди, дея хабар бермоқда «Европейская Правда» БМТнинг қочоқлар иши бўйича бошқармаси матбуот котиби Адриан Эдвардсга таяниб.
Шу тариқа, октябрь миграция бўйича рекорд ўрнатилган ой бўлди — ой давомида Европага келган муҳожирлар сони бутун ўтган йил давомида кузатилган кўрсаткич билан қарийб тенг бўлди.
БМТ маълумотларига кўра, октябрда Европага 218 394 киши келган бўлса, ўтган йил давомида жами 219 минг киши келган. Мутлақ кўпчилик муҳожирлар Грецияга жойлашган.
Изоҳ (0)