NASA шафелигида ўтказилган тадқиқотлар Ернинг жанубий қутбида музликлар майдони ва ҳажми қисқармаётгани, аксинча, кейинги 10 минг йил мобайнида тўпланган қор ҳисобига вақтинча ортиб бораётганини кўрсатди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
NASA тадқиқотчилари 1992—2008 йилларда иқлимни ўрганувчи сунъий йўлдошлар ёрдамида олинган маълумотлар асосида Антарктика музликлари янги минг йилликка қадар ҳар йили 112 миллиард тонна, 2003—2008 йилларда эса 82 миллиард тоннага кўпайганини аниқлаган.
Маълум бўлишича, бунга қор сабаб бўлган. Шарқий ва марказий Антарктикада охирги 10 минг йил давомида тўпланган қор ҳар йили тахминан 200 миллиард тонна музни қўшиб борган.
Изоҳ (0)