Дунёдаги коррупция кўлами триллионлаб долларларни ташкил этмоқда ва бу барча мамлакатлар учун жиддий хавф. Бу ҳақда БМТ наркотиклар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси директори Юрий Федотов журналистларга маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Коррупция кўлами кўплаб триллион доллардан иборат. Ривожланаётган мамлакатларда коррупция туфайли 40 миллиард доллар йўқолмоқда. Бу маблағ мактаб, касалхоналар қуриш, йўлларни яхшилашга эмас, аксар трансмиллий уюшган жиноятчилик томонидан фойдаланилмоқда», — дея таъкидлаган Федотов Санкт-Петербургда ўтаётган БМТнинг коррупцияга қарши Конвенциясига аъзо давлатлар конференциясида.
Эслатиб ўтамиз, БМТнинг мазкур Конвенциясига 177 давлат қўшилган, улар томонидан икки йилда бир марта коррупцияга қарши кураш масалалари муҳокама этиладиган конференция ўтказилади. 2 ноябрь, душанба куни Санкт-Петербургда ўз ишини бошлаган анжуман 6 ноябрга қадар давом этади.
Изоҳ (0)