АҚШнинг Калифорния штати жанубида 17 та автомобиль иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий ОАВлар маълумотларига кўра, ЙТҲ натижасида 5 киши жароҳатланган.
Шифокорларнинг таъкидлашича, ҳозирда ЙТҲ оқибатида жабрланганларнинг аҳволи қониқарли. Маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси кучли шамол натижасида чанг кўтарилгани ва бунинг оқибатида автомобиллар бошқарувининг қийинлашгани сабаб юзага келган. Ҳозирда ЙТҲ содир бўлган шосседа автомобиллар ҳаракати тикланган.
Изоҳ (0)