Санкт-Петербургда Мисрнинг Синай ярим оролида қулаган A321 самолётида ҳалок бўлганлардан тўрт нафарининг шахси аниқланди. Бу ҳақда Россия фавқулодда вазиятлар вазилиги шошилинч руҳий ёрдам маркази директори Юлия Шойгу маълум қилган, дея хабар беради «Газета.ru».
«Барча хизматлар билан ҳар томонлама боғлиқ ҳолда иш ташкил этилган. Ҳалок бўлганлар шахсини аниқлаш жойида руҳшунослар ишламоқда», — дея таъкидлаган Юлия Шойгу вазирликда ўтган ҳукумат комиссияси ишчи гуруҳи йиғилишида.
Изоҳ (0)