Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов 3 ноябрь куни Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
«ТИВ раҳбари 200 дан ортиқ инсоннинг фожиали ҳалок бўлишига олиб келган 2015 йил 31 октябрда Россия йўловчи самолётининг Миср ҳудудидаги фалокати муносабати билан таъзия билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди», — дейилади вазирлик хабарида.
Хабар беришларича, элчи Владимир Тюрденов Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Россия президенти Владимир Путин номига йўллаган далда ва ҳамдардлик сўзлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 31-октябр, шанба куни Россиянинг Metrojet («Когалимавиа») авиакомпаниясига тегишли Airbus A321 йўловчи самолёти Мисрнинг Шимолий Синай вилоятида авиаҳалокатга учраши оқибатида лайнер бортида бўлган 224 кишининг барчаси ҳалок бўлди. Йўловчиларнинг аксарияти Россия фуқаролари эди.
Изоҳ (0)