Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Россия йўловчи самолётининг Мисрда авиаҳалокатга учрагани муносабати билан Россия президенти Владимир Путин ва Россия халқига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 31 октябрь, шанба куни Россиянинг Metrojet («Когалимавиа») авиакомпаниясига тегишли Airbus A321 йўловчи самолёти Мисрнинг Шимолий Синай вилоятида авиаҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида самолёт бортида бўлган 224 кишининг барчаси ҳалок бўлди. Йўловчиларнинг аксарияти Россия фуқаролари эди.
Изоҳ (0)