Тошкент аҳолиси кетма-кет учинчи кун Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига Metrojet авиакомпаниясининг 31 октябрь куни Мисрдаги Синай ярим оролида ҳалокатга учраган самолёти йўловчиларига таъзия белгиси сифатида гуллар келтирмоқда, деб ёзади «Газета.uz».
Россия дипломатик миссияси эшиги олдида гуллар, мотам гулчамбарлари, шамлар ва мактубларни кўриш мумкин. Ўткинчилар ҳам авиаҳалокат қурбонлари хотираси ҳурмати учун тўхтаб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Metrojet авиакомпаниясининг Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербургга учаётган Airbus A321 лайнери 31 октябрь, шанба куни Мисрнинг Эл-Ариш шаҳридан 100 километр узоқликда қулади. Самолёт бортида бўлган барча 224 киши (217 йўловчи ҳамда экипажнинг 7 аъзоси) ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)