Рим папаси Франциск Мисрнинг Синай ярим оролида рўй берган авиаҳалокат муносабати билан Россия халқига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Россия президенти Владимир Путин номига йўлланган ва 1 ноябрь, якшанба куни матни Ватикан матбуот хизмати бюллетенида эълон қилинган телеграммада давлат раҳбари ҳамда Россия халқига чуқур таъзия изҳор қилинган.
Франциск «ҳалок бўлганлар ва уларнинг яқинлари учун дуода» эканлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)