Мисрда ҳалокатга учраган Россия самолёти бўлаклари остидан омон қолган йўловчиларнинг овозлари эшитилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
«Газета.ru»нинг хабар беришича, бу ҳақда ҳодиса жойида ишлаётган Миср шошилинч хизматлари зобити маълум қилган.
«Ҳозирги вақтда қутқарувчилар жамоа самолёт бўлинмаларидан бири устида ишламоқда. Бўлинма ичидаги одамларнинг овозини эшитганимиздан сўнг, омон қолганларни топишга умид қиляпмиз», — деди манба.
Аввалроқ, авиаҳалокат натижасида «Когалимавиа» авиакомпаниясига тегишли самолёт тўлиқ вайрон бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Самолёт бортида 224 киши — 200 катта ёшли ва 17 нафар бола, шунингдек, экипажнинг 7 аъзоси бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Airbus 321 лайнери 31 октябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 8:51 да Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербург томон ҳавога кўтарилган ва орадан 23 дақиқа ўтиб радарлардан йўқолган. Самолётнинг қулаганини Миср бош вазири девони тасдиқлади, Россия президенти Владимир Путин эса ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Изоҳ (0)