Россиянинг «Когалимавиа» авиакомпаниясига тегишли самолёт уриб туширилганини тасдиқловчи бирорта белги йўқ. Бу ҳақда, Reuters хабарига кўра, Миср хавфсизлик хизматлари вакиллари маълум қилди.
Қайд этишларича, Россия авиакомпаниясининг самолёти двигательдаги муаммолар сабаб Синай яримороли шимолида қулаган бўлиши мумкин.
Мутахассисларнинг қайд этишича, Синай яриморолида мавжуд жангарилар ихтиёрида 3—4 минг метр баландликда парвоз қилаётган лайнерларни уриб тушириш имконини берувчи воситалар йўқ.
Эътиборли томони, Flightradar24 портали маълумотларига кўра, авиаҳалокат арафасида Airbus 321 лайнери парвоз баландлигини кескин пасайтирган.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг «Когалимавиа» авиакомпаниясига тегишли самолёт 31- октябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 8:51 да Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербург томон ҳавога кўтарилган ва орадан 23 дақиқа ўтиб радарлардан йўқолган.
Бортида 224 киши (217 нафар йўловчи — уларнинг 17 нафари болалар ҳамда экипажнинг етти аъзоси) бўлган самолётнинг қулаганини Миср бош вазири девони тасдиқлади, самолёт қулаган ҳудудда фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган.
Изоҳ (0)