Россия президенти Владимир Путин Мисрда қулаган «Когалимавиа» авиакомпанияси лайнери қурбонларининг қариндошларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда, Кремль матбуот хизматига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг «Когалимавиа» авиакомпаниясига тегишли самолёт 31 октябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 8:51 да Шарм-аш-Шайхдан Санкт-Петербург томон ҳавога кўтарилган ва орадан 23 дақиқа ўтиб радарлардан йўқолган. Қулашдан аввал самолёт парвоз баландлигини кескин пасайтиргани айтилмоқда.
Бортида 224 киши бўлган самолётнинг қулаганини Миср бош вазири девони тасдиқлади, ҳодиса жойида фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган. Миср махсус хизматлари самолёт уриб туширилгани ҳақидаги тахминларни рад этди. Қайд этишларича, самолёт экипажи ўтган ҳафта давомида двигателдаги муаммолар юзасидан бир неча бор шикоят қилган.
Изоҳ (0)