Екатеринбургда (Россия) мактаб ўқувчиси ва унинг онаси ўлган қариндошлари билан маълум муддат бир квартирада яшаган. Тергов мазкур ҳодиса юзасидан текширувни бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, оила мурда билан икки ҳафтадан бир ойгача ёнма-ён яшаган. Квартирадан ёқимсиз ҳид келаётгани тўғрисида қўшнилар хабар берган. Боланинг ўзи тоғасини ухлаётган деб ўйлаган, онаси эса руҳий жиҳатдан соғлом эмас.
Руҳий касаллик аломатлари аниқланган аёл тиббий муассасага жўнатилган, унинг вояга етмаган ўғли эса васийлик идоралари вакиллари назоратига олинган.
Изоҳ (0)