КХДРдаги инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ маърузачиси Марзуку Дарусман Шимолий Корея ҳукуматини мажбурий ва пул тўланмайдиган меҳнатни ташкиллаштиришда айблади, деб ёзади «Сегодня.ua».
Эълон қилинган маълумотларга кўра, Шимолий Кореянинг 50 мингдан ортиқ фуқароси мажбурий равишда чет элда ишлайди. Расмий Пхеньян шу тариқа санкцияларни четлаб ўтади ва валюта ишлаб олади, деб ҳисоблайди ташкилотдагилар.
КХДР фуқаролари бундай шароитларда, асосан, Хитой, Африка, шунингдек, Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларида меҳнат қилади.
Дарусман сўзларига кўра, уларнинг иш куни 20 соатгача давом этади, дам олиш кунлари эса ойда икки марта берилади. Кореяликлар қурилиш, ёғоч тайёрлаш, тоғ-кон ишлари ва тўқимачилик корхоналарига жалб этилади.
Пхеньян ушбу ишчилар ортидан маош олиб, йилига 2,1 миллиард еврогача бойийди.
КХДР ҳукумати бу баёнотга жавоб қилганича йўқ.
Изоҳ (0)