Охирги ўн кун мобайнида Россия авиацияси кунига икки марта Эрон қурол-яроғларини Сурияга етказган. Бу ҳақда разведка манбаларига таянган ҳолда Fox News маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Fox News манбаларидан маълум бўлишича, аслаҳаларни Сурияга Россия юк самолётлари элтиб бермоқда. Парвозлар рўйхатдан ўтказилмаган, чунки улар БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга қуролни бошқа мамлакатларга беришни ман этувчи резолюцияларига зид ҳисобланади.
Эрон қуролларини самолётга ортишга «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони генерал-майор Қосим Сулаймоний раҳбарлик қилмоқда. Телеканалнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин ва мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам бу амалиётлардан хабардор.
Fox News Эроннинг Mahan Air фуқаро авиакомпанияси ҳам кунига бир неча бор Эрон ҳарбийларини Сурияга ташиётганини билдирган.
Изоҳ (0)